date
views 3 744

Тошкентда Open air кинотеатрлари, сунъий пляж масканлари ташкил этилади

Тошкентда Open air кинотеатрлари, сунъий пляж масканлари ташкил этилади
Фото: Spot
Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан Тошкент шаҳридан ўтадиган каналлар ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди, деб ёзади Daryo.

Унга кўра, магистрал каналларга туташ ҳудудларда замонавий ландшафт меъморчиликларини қўллаган ҳолда тематик хиёбонлар шунингдек, амфитеатрлар ва аҳоли дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида маданий кўнгилочар масканлар очиш белгиланган.

Хусусан, енгил конструкциядаги умумий овқатланиш масканлари, Wi-Fi ҳудудлар ва мусиқали фавворалар барпо этилади.

Шу билан бирга, каналларга туташ ҳудудларда Book cafe, Open air (очиқ осмон остидаги) кинотеатрлари, «Экстремал спорт турлари», «Сунъий пляж» лойиҳаларини амалга ошириш кўзда тутилган.

«Бўзсув» каналининг Чилонзор туманидан ўтган қисмида 800 метр масофада инвесторлар ҳисобидан «Гондола» қайиқларида сайр қилиш масканлари ҳам ташкил этилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда Open air кинотеатрлари, сунъий пляж масканлари ташкил этилади