date
views 3 883

Ўзбекистон Россиядан Тошкент метрополитени учун вагонлар харид қилади

Ўзбекистон Россиядан Тошкент метрополитени учун вагонлар харид қилади
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан “Метровагонмаш” АЖ (Россия) қиймати 27,7 миллион евро бўлган 5 та состав вагонларини харид қилишни режалаштирмоқда, дея хабар қилмоқда uz24.uz.

Бу ҳақда “Тошкент метрополитенининг ер устки линияси учун ҳаракатдаги состав вагонларини харид қилиш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида президент қарори лойиҳасида айтилган.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан “Метровагонмаш” АЖ билан ўтказилган тўғридан-тўғри музокаралар натижасида тўрт вагонли таркибдаги иккита моторли бош вагонлари билан, битта оралиқ маторли ва битта оралиқ моторсиз вагонлардан иборат бешта состав харид қилиш тўғрисидаги Меморандум аҳдлашувига эришилди”, - дейилган ҳужжатда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон Россиядан Тошкент метрополитени учун вагонлар харид қилади