09:53 / 16.01.2019
3 811

Наманганда дўкондан 1,5 минг доллар олиб чиқаётган шахс қўлга олинди

Наманганда дўкондан 1,5 минг доллар олиб чиқаётган шахс қўлга олинди
Фото: Наманган вилоят ИИБ Қўриқлаш бошқармаси матбуот хизмати
Уйчи туманидаги савдо дўконида содир бўлган ўғирлик туман ИИБ қўриқлаш бўлими техник қўриқлаш пунктига келиб тушган хабар натижасида тезда аниқланди. Бу ҳақда «Дарё» вилоят ИИБ Қўриқлаш бошқармаси матбуот хизматига таяниб маълум қилди.

Воқеа жойи — тумандаги «Боғ» маҳалласига 3 дақиқа ичида етиб борган техник қўриқлаш пункти ходимлари тадбиркор Шерзод Тиллабоевга қарашли озиқ-овқат дўконидан чиқиб келаётган шубҳали шахсни қўлга олди. Кейин маълум бўлишича, ўғирликни амалга оширишда унга шериклари ҳам ёрдам берган: улардан бири атрофни кузатиб турган, иккинчиси эса ҳайдовчи вазифасини бажарган.

Уччовлон ўйлаган режа амалга ошмади. Гумондорлардан дўкондан олиб чиқилган 1550 АҚШ доллари далилий ашё сифатида олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Наманганда дўкондан 1,5 минг доллар олиб чиқаётган шахс қўлга олинди