07:46 / 17.01.2019
7 085

Хорижга чиқиш биометрик паспорти қандай олинади?

Хорижга чиқиш биометрик паспорти қандай олинади?
Президент қарори билан Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган. Ушбу Низомдан келиб чиқиб, Адлия вазирлигининг Телеграмдаги “Ҳуқуқий ахборот“ каналида хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш тартиби тўғрисида маълумот берилди.

2019 йил 1 январдан фуқароларнинг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш автоматлаштирилган тизими ишга туширилган.
Низомга мувофиқ, хорижга чиқиш биометрик паспорти ҳар қандай давлатга чиқишда амал қилади.

Мазкур паспорт қуйидаги амал қилиш муддатларига берилади:
  • туғилган кунидан бошлаб бир ёшгача – икки йил муддатга;
  • бир ёшдан 16 ёшгача – 5 йил муддатга;
  • 16 ёшдан ошган шахсларга – 10 йил муддатга.

Фуқаролар хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун доимий рўйхатда турадиган жойларидаги маълумотларни йиғиш пунктига (паспортный столга) қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилади:
-ариза-анкета;
-биометрик паспорт ёки ID-карта ёхуд 16 ёшга тўлмаганлар учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;
-илгари берилган хорижга чиқиш биометрик паспорти ( мавжуд бўлса);
-ҳарбий гувоҳнома – ҳарбий хизматга мажбурлар учун;
-давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция;
-ота-оналар, васийларнинг фуқаронинг хорижга чиқишига нотариал тасдиқланган розилиги – вояга етмаганлар учун;
фуқарога ҳамроҳлик қилувчи шахснинг нотариал тасдиқланган мажбурияти – вояга етмаганлар учун.

Мазкур паспорт ўн иш кунида берилади. Фуқаро зудлик билан чиқиб кетиши талаб қилинадиган ҳолларда, шошилинч даволаниш зарур бўлганида, яқин қариндоши оғир касал бўлганида ёки вафот этганида паспорт 5 иш кунида берилади.

Хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштиришни рад этишга қуйидагилар асос бўлади:
-шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган бўлса;
-шахс ички ишлар органларининг маъмурий назоратида бўлса;
-шахсга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо ва шартли ҳукм қўлланилган бўлса;
-шахсга нисбатан суд томонидан юкланган ижро этилмаган мажбуриятлар бўлса;
-шахс ўзи тўғрисида қасддан сохта маълумотларни тақдим этган бўлса;
-шахс хорижда бўлганида борган мамлакатининг қонунларини бузганлиги тўғрисида ахборот мавжуд бўлса.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хорижга чиқиш биометрик паспорти қандай олинади?