
1997 йилда Ўзбекистон раҳбарияти учун махсус ишлаб чиқарилган, Uzbekistan Airways компаниясининг British Aerospace Avro RJ85 учта самолётидан биттаси (борт рақами UK-80001) сотилди.
AviaSpotter Telegram канали маълумотларига кўра, борт Ўзбекистон биринчи президентига хизмат кўрсатган. 1997-2013 йилларда Ислом Каримов бу самолётда Ўзбекистон вилоятлари ва яқин хориждаги давлатларга парвоз қилган.

Авиация ихлосмандлари орасида самолёт «тулки» ёки «рижик» лақабини олган. Маълум бўлишича, қолган «рижик»лар ҳам (UK-80002 ва UK-80003) сотиш учун тайёр турибди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар