date
views 3 288

Машҳурликка интилган блогерларнинг фаолияти узоққа бормади (видео)

Машҳурликка интилган блогерларнинг фаолияти узоққа бормади (видео)
Тошкентда бир гуруҳ блогерларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ички ишлар органлари ходимлари эътиборига тушди. Улар қандай қилиб машҳур бўлмоқчи эдилар?

Instagram ижтимоий тармоғига ўзларини блогерлар деб ҳисоблайдиган бир гуруҳ ёшлар томонидан тайёрланган видеолавҳалар жойлаштирилган. Бу ҳақда "Менинг юртим" телеканалида эфирга чиққан лавҳада айтилади.

Қайд этилишича, ушбу видеороликларга аниқлик киритиш мақсадида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари томонидан тезкор суриштирув тадбирлари олиб борилган.

Суриштирув давомида аниқланишича, болалар томонидан тайёрланган видеоларнинг бири пойтахтда жойлашган супермаркетда ўзларининг таниши ёрдамида олинган бўлиб, унда сунъий жанжал уюштирилиб, жамоат жойида ҳақоратли сўзларни қўллаганликлари ва шунингдек, бу қаҳрамонлар Мирзо Улуғбек туманида ўртоғига тегишли бўлган автомашинани олиб қочиб, унинг ортидан шериги бошқа автоулов орқали қувиб ўтган ҳолда йўл хавфсизлиги қоидаларига зид бўлган ҳаракатларни амалга оширганликлари аён бўлган.

Юқоридаги ҳаракатларни содир этган шахсларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ЭКИҲ 3 баробари миқдорида жарима солишга сабаб бўлган.

Шунингдек, Тошкент шаҳар ЙҲХБ ходимлари томонидан автоуловлар вақтинчалик жарима майдонига қўйилиб, ҳайдовчиларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135-моддасига асосан баённома тузилган ва ҳайдовчилик гувоҳномалари олиб қўйилган.

"Биз бу видеороликни тасвирга олишда рус блогерларининг ғоясидан фойдаланиб, такрорлашга ҳаракат қилиб кўрдик. Биринчи навбатда биз қонунларимизни буздик ва бу билан бошқа инсонларни ҳаётини хавф остига қўйганимизни англаб етдик. Асосий бу хатоларни бошқа қайтармаслик кераклиги англадик ва бу видеороликни албатта ўчириб ташлайман", - деб афсусдагилигини билдирди блогерлардан бири.
ВИДЕО
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Машҳурликка интилган блогерларнинг фаолияти узоққа бормади (видео)