Фото: «Халқ сўзи»
Жорий йил 2 январь куни Самарқанд шаҳри, Сўзангарон маҳалласида истиқомат қилувчи С.Ш. ўзининг маҳалладоши Ш.М. билан аввалдан бўлган ўзаро келишмовчилиги туфайли уни ўлдириш учун таниши Р.Н.га ушбу таклифни билдиради. Ушбу қотилликни содир этган тақдирда, унга 1 500 доллар беришни ваъда қилиб, аванс тариқасида унга олдиндан 100 доллар беради.
«Дарё» нашрининг вилоят ИИБ матбуот хизматидан олган маълумотига кўра, 9 январь куни Самарқанд вилояти ИИБ уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими ва Самарқанд шахар IIО ФМБ ЖҚБ ходимлари ҳамда вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. Унда фуқаро С.Ш. ўзининг таниши Р.Н.га Ш.М.нинг сохталаштирилган, қотиллик ҳолати акс этган фотосуратини кўрганидан сўнг унга 800 доллар бераётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти прокуратураси томонидан С.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 25, 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади) жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Небензя Ғарбнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги нутқини иккиюзламачилик паради деб атади
“Толибон” Эроннинг Исроилга қарши ҳужумини қўллаб-қувватлади
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Можародан сўнг Украинани нима кутаётгани маълум бўлди
Эроннинг Исроилга ҳужуми шунчаки спектакль эдими?..
Пентагоннинг собиқ таҳлилчиси Ғарб нега Украинада тинчлик истамаслигини тушунтирди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Элдор Шомуродов гол урган баҳсда “Кальяри” меҳмонда “Интер” билан дуранг ўйнади (видео)