date
views 7 307

Германия Ўзбекистонга келаётган туристларни огоҳлантирди

Германия Ўзбекистонга келаётган туристларни огоҳлантирди
Германия Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистонга отланган туристларни бир неча хавфлар ҳақида огоҳлантирди.

“Ўзбекистонда умумий вазият тинч бўлишига қарамасдан, Марказий Осиё ҳудудида фаолият юритаётган террористлардан эҳтиёт бўлиш керак, айниқса чегарага яқин ҳудудларда”, - дейилган хабарда.

Германия ТИВ хабарида сайёҳлар айниқса Фарғона водийсининг Қирғизистон ва Тожикистон чегарасига яқин ҳудудларида эҳтиёт бўлишлари кераклиги ва ушбу ҳудудларда чегаранинг айрим жойлари ҳалигача миналаштирилган бўлиши мумкинлиги айтиб ўтилган.

Ундан ташқари германиялик туристларга тунги вақтларда кўчаларда ёлғиз юрмаслик, имкон қадар гуруҳлар таркибида саёҳат қилиш ҳамда ўз буюмларига эҳтиёт бўлиш тавси этилган.
Шунингдек, гепатита А, кўкйўтал, қизамиқ касалликларига қарши эмланиш тавсия этилган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада International SOS ва Control Risks компания томонидан 2019 йилга сайёҳлар учун тавсия қилинган хавфсизлик харитасида, Ўзбекистон хавфсизлик даражаси нисбатан паст кўрсатилган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Германия Ўзбекистонга келаётган туристларни огоҳлантирди