17:30 / 21.01.2019
9 816

«Ипподром» бозори акциялари биржада сотилмоқда

«Ипподром» бозори акциялари биржада сотилмоқда
«Chilonzor buyum savdo kompleksi» АЖ (аҳоли орасида «Ипподром бозори») акциялари фонд биржасида сотила бошланди. Бу ҳақда биржа сайтида хабар қилинган.

Ўтган ҳафта улар билан 1,3 млн сўмлик 39 та битим тузилди, уларда 48 961 дона акция қатнашди ҳамда улар 10 сўмлик номиналда бир акция учун 25-28 сўмдан сотилган.

2017 йил охирида компания акциялари тақсимлаб ташланди, натижада нарх 4290 сўмдан 1 сўмгача тушиб кетди, 2018 йил бошида, акциялар консолидациясидан (тўплаш) сўнг, номинал қиймат 10 сўмгача кўтарилди.

Шунингдек, ўтган ҳафтада битимлар сони бўйича янги рекорд ўрнатилди. 14-18 январда биржада 2,323 млрд сўмлик 32та эмитент корпоратив қимматли қоғозлари билан 1125та битимга эришилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Ипподром» бозори акциялари биржада сотилмоқда