
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Германиянинг RIMC Hotels & Resorts компанияси раҳбари Герт Прантнер билан учрашди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Учрашувда Тошкент шаҳрида туризмни ривожлантириш ва компания билан ҳамкорлик ўрнатиш хусусида сўз юритилди. Ҳамкор компания раҳбари пойтахтда замонавий меҳмонхоналар, савдо-сотиқ ҳамда «Диснейленд» каби кўнгилочар марказларни қурилишига қизиқиш билдираётгани ҳақида таъкидлаб ўтди.


Йиғилишда компания ва ҳокимлик ўртасида ҳамкорлик Меморандумини имзолаш таклифи ҳам киритилди. Шунингдек, лойиҳаларни амалга ошириш учун истиқболли таклифлар ишлаб чиқилган.
Маълумот учун, 30 йиллик тарихга эга компания дунё миқёсида халқаро меҳмонхоналар етакчи оператори ҳисобланади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.