
2019 йил 12 январь куни номаълум шахслар юзларига ниқоб кийган ҳолда Қашқадарё вилоятининг Чироқчи тумани “Ғаллакор” МФЙда яшовчи Ф.Қ.нинг уйига бостириб кирган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, улар бу шахс ва унинг турмуш ўртоғини қўллари билан жароҳатлаб, уйидан пул ҳамда қимматбаҳо буюмларни топа олмай, воқеа жойидан яширинганлар.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Чироқчи тумани “Сувлиқ” МФЙда яшовчилар ва Қамаши тумани “Рабод” МФЙда яшовчи шахс содир этганликлари аниқланиб, қўлга олинганлар.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар