15:32 / 25.01.2019
5 165

Машина олишингизда кечиккан ҳар бир кун учун автосалондан пеня ундиришингиз мумкин

Машина олишингизда кечиккан ҳар бир кун учун автосалондан пеня ундиришингиз мумкин
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг “Ишонч телефони” орқали Нукус шаҳри, Амир Темур кўчаси 72-уйда яшовчи фуқаро А.Музаффаров “Нукус авто савдо” корхонасига “Cobalt” машинаси учун 84 миллион 164 минг 910 сўм пул ўтказгани, аммо автомашинаси чиқиш санасида истеъмолчига уни Хоразм вилоятидан олиш кераклигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Шунингдек, машина кечиккан куни учун тузилган шартномага асосан корхонадан 0,01 фоиз пеня ундириб беришни айтгани рўйхатга олинган. Махсус топшириқлар асосида Нукус шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Бунинг натижасида истеъмолчи билан тузилган шартномага асосан, автомашина 14 кунга кечиккани ҳамда шартномада кўрсатилган шартларига кўра, кечиктирилган кун учун 0,01 фоиз яъни 117 минг 831 сўм пеня тўланди.

ЎзА хабарига кўра, шу йилнинг 23 январь куни “Cobalt” машинаси Нукус шаҳрининг ўзида истеъмолчига топширилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Машина олишингизда кечиккан ҳар бир кун учун автосалондан пеня ундиришингиз мумкин