14:55 / 26.01.2019
4 850

Эндиликда чет элда ишлаган давр ҳам меҳнат стажига киритилади

Эндиликда чет элда ишлаган давр ҳам меҳнат стажига киритилади
2019 йил 1 январдан кейинги даврда чет элда ишлаган фуқаролар пенсия билан таъминланиш миқдоридан келиб чиқиб, Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари миқдорини мустақил равишда, бироқ йилига Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш санасида қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт ярим баробари миқдорда белгилаши мумкин. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Самарқанд вилояти филиали директори Абдуазиз Ҳафизов «Газета.uz"га маълум қилди.

Фуқаронинг чет элда бўлган даврини тасдиқлаш бўйича асос бу:
— Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасини кесиб ўтганлиги тўғрисидаги ёзувлар (муҳрлар, штамплар ёки белгилар)
— Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг кўрсатиб ўтилган шахснинг бошқа давлатда бўлган вақти ва консуллик ҳисобига қўйилганлиги маълумоти.

Суғурта бадалларини тўлаш тартиби:
- ҳар ойда ёки ҳар чоракда;
- бир йўла — Ўзбекистон Республикасига келган кунидан бошлаб уч ой мобайнида.

2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун меҳнат стажи ваколатли орган, яъни Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги орқали ишга жойлаштирилган фуқароларга берилади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Эндиликда чет элда ишлаган давр ҳам меҳнат стажига киритилади