20:31 / 28.01.2019
7 356

Автомобиль транспорти агентлиги инспекторлари энди идоравий формада ишлайди

Автомобиль транспорти агентлиги инспекторлари энди идоравий формада ишлайди
Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги ҳудудий бошқармаларининг автомобиль ташувлари хавфсизлигини таъминлаш юзасидан назорат қилиш бўлимлари инспекторлари​ хизмат вазифаларини бажаришда идоравий формали кийим-бошлар билан таъминланган ҳолда фаолиятларини давом эттир​иши маълум қилинди. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 6-мартдаги «Автомобиль транспортини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг 15-бандида «Ўзавтотранс» агентлиги ходимлари хизмат вазифаларини бажаришда идоравий формали кийим-бош кийиши белгиланганди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари ва ташкилотларининг формали кийим-бошларини ишлаб чиқиш, стандартлаш, тасдиқлаш ва тайёрлаш механизмини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 1-иловасидаги «Идоравий формали кийим-бош» бобига ҳам тегишли ўзгартиришлар киритилган.

Қарор ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги ҳудудий бошқармаларининг автомобиль ташувлари хавфсизлигини таъминлаш юзасидан назорат қилиш бўлимлари инспекторлари:

- автомобиль транспортида йўловчилар ва юкларни ташишни амалга ошираётган автотранспорт воситаларида лицензия варақаларининг мавжудлигини;

- Ўзбекистон Республикаси ҳудудида халқаро автомобилда ташишларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида кўзда тутилган шартларни бажарилишини;

- ҳайдовчиларнинг меҳнат қилиш ва дам олиш режимига риоя этилишини;

- ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, лицензия ҳамда рухсат бериш талаблари ва шартларига, автомобиль транспортида йўловчилар ва багажни ташиш қоидаларига ҳамда автобусларда йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир талабларга риоя этилишини;

- автовокзал (автостанциялар) фаолиятини амалга оширишда рухсат бериш талаблари ва шартларига риоя этилишини;

- йўналишсиз таксилар учун ягона таниш белгилари ва уларнинг ишларини ташкил этишга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низом талабларига риоя этилишини;

- ташувчилар томонидан автомобиль транспортида йўловчилар ва юкларни ташиш хавфсизлигини таъминлашга қаратилган профилактик чора-тадбирлар ўтказилишини назорат қилишда Идоравий формали кийим-бошлар билан таъминланган ҳолда фаолиятларини давом эттирадилар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Автомобиль транспорти агентлиги инспекторлари энди идоравий формада ишлайди