date
views 4 773

Тошкентда қашқадарёлик шахс олиб қочган автомашинаси билан ЙТҲ содир этди

Тошкентда қашқадарёлик шахс олиб қочган автомашинаси билан ЙТҲ содир этди
2018 йил 29 октябрь куни номаълум шахс Тошкент вилоятининг Зангиота туманида яшовчи С.С.нинг уйига очиқ қолган эшиги орқали кириб, уйи дарвозахонасида турган “Cobalt” русумли автомашинасини ҳайдаб қочган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, сўнг у автомашинани Тошкент шаҳар Сергели тумани Ўзгариш маҳалласида бошқариб кетаётиб, “Matiz” русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этиб, ўзи у ердан қочиб кетган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани Қизилсой қишлоғида яшовчи Ж.Б. содир этганлиги аниқланиб, ушланган.

Тергов давом этмоқда, дейилади хабарда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда қашқадарёлик шахс олиб қочган автомашинаси билан ЙТҲ содир этди