16:00 / 30.01.2019
4 986

17 ёшли қиз тўртинчи бор фирибгарлик билан қўлга олинди (видео)

17 ёшли қиз тўртинчи бор фирибгарлик билан қўлга олинди (видео)
2001 йилда Навоий вилоятининг Кармана туманида туғилган С.М. фирибгарлик жинояти билан тўртинчи бор қўлга олинди. Бунгача у уч маротаба ушбу жиноятни содир этган. Бу ҳақда "Замон" иформацион дастурида лавҳа тайёрланди.

Маълум бўлишича у оиласи билан Наманган вилоятида истиқомат қилиб келган. Суриштирув жараёнида унинг Наманган вилоятидаги 70-мактабда ўқиши, сентябрь ойидан буён дарсларга қатнамаётгани маълум бўлди.

17 ёшли ўқувчи қиз С.М. 2018 йилнинг 7 декабрь куни соат 11:30 ларда Навоий шаҳар «Савдо комплекси» АЖнинг марказий буюм бозори ҳудудида жойлашган 115-сонли савдо дўконидан 5 миллион 660 минг сўмлик аёллар тилла тақинчоқларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, воқеа жойидан қочиб кетган.

Ўша куни С.М. Навоий шаҳридаги деҳқон бозорида аравакашлик қилиб юрган Ж. исмли йигитга уй ишларида ёрдам берса, 20 минг сўм пул беришини, йўл-йўлакай тилла буюмлар сотиладиган дўкондан тақинчоқ харид қилиш учун кириши кераклигини айтган. Шу тариқа арава суриб кун кечирадиган йигитни дўконга олиб кирган ва уни дўкон сотувчисига укаси сифатида таништирган.

«Тиллаларнинг ҳақиқийлигини дўкон ёнидаги заргарга олиб бориб текширтираман, граминиям ўлчатаман, унгача укам шу ерда ўтириб туради, деб сотувчини алдаб чиқиб кетдим. Аравакаш боланинг бу режамдан хабари йўқ эди. Унга суҳбат пайтида ўзимнинг укам ҳақида айтиб бергандим, укамни танигандек бўлди ва мени жўрасининг опаси деб ўйлаб, дўкончига уни укам деб таништирганим учун қаршилик қилмади»,- деди С.М.

Навоий шаҳар IIОФМБ 3-сонли ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи тақдим этган маълумотларга кўра, С.М. муқаддам 3 маротаба судланган. Унга Жиноят Кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми «б» банди билан 2 марта айблов эълон қилинган ва қидирувга берилган.

Ҳозирда тергов суриштирув жараёнлари давом этмоқда.
ВИДЕО

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 17 ёшли қиз тўртинчи бор фирибгарлик билан қўлга олинди (видео)