22:56 / 30.01.2019
7 092

«Ислом Каримов. Бошқа ҳеч қачон» қисқа метражли ҳужжатли фильми тақдим этилди (видео)

«Ислом Каримов. Бошқа ҳеч қачон» қисқа метражли ҳужжатли фильми тақдим этилди (видео)
Uzlife Ахборот агентлиги ва UzNews хабарлар агентлиги «Ислом Каримов. Бошқа ҳеч қачон» қисқа метражли ҳужжатли фильмини тақдим этди. Фильм Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти ҳаёти ва фаолиятига бағишланган.

«Замонлар танланмайди, уларда ҳаёт бор, бордир ниҳоя...» дея таъкидланади фильмда.

Фильм Ислом Абдуғаниевич Каримов вафотига бир йил тўлиши арафасида яратилди. Унда мустақил Ўзбекистоннинг чорак асрдан кўпроқ йўлбошчиси бўлган Биринчи етакчининг Ўрта Осиё минтақасида барқарорлик, тинчлик ва хотиржамликка қўшган буюк ҳиссаси тўғрисида сўз боради.

Фильмда Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг кўплаб халқаро форумлар, Давлат раҳбарларининг саммитлари, БМТ Бош Ассамблеясининг юқори минбарларида сўзлаган нутқлари муҳрланган кадрлардан фойдаланилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Ислом Каримов. Бошқа ҳеч қачон» қисқа метражли ҳужжатли фильми тақдим этилди (видео)