
Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг 18.02.2015 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Қулманов Жобир Улашовичдан Элмуратова Авазгул Хожамуратовна фойдасига 3 нафар вояга етмаган фарзанди учун уларни моддий таъминлаш мақсадида алимент ундириш белгиланган.
Бугунги кунда Бюронинг Нишон туман бўлими томонидан олиб борилган тушунтириш ишлари оила муқаддаслиги, вояга етаёган фарзандларнинг тақдирига бефарқ бўлмаслик, уларнинг келажакда Ватан учун керакли инсон бўлиб етишиши, ҳаётда ўз ўрнига эга бўлишида ота-ота бирдек масъул эканлиги, фарзандлар уларнинг бирдек тарбия ва меҳрига муҳтож эканлиги ҳақида билдирилган фикрлардан сўнг, икки томон орадан 4 йил ўтиб ярашишга қарор қилди. Шу муносабат билан ундирувчининг аризасига асосан ижро ҳужжати 29-январда тамомланди.
Худди шундай МИБ Нишон туман иш юритувида бўлган қарздор Зиёдов Аҳрор Сафаровичдан ундирувчи Болтаева Лобархон Зиёдуллаевна фойдасига бир нафар фарзанди учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати ҳам оилалар яраштирилганлиги муносабати билан тамомланди.
Бугунги кунда бундан хайрли ишлар давом эттирилмоқда.
Мажбурий ижро бюроси
Қашқадарё вилояти бошқармаси
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Қашқадарё вилояти бошқармаси
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар