21:53 / 01.02.2019
11 877

Тошкентда 13 ёшли қиз ўзининг «ўғирланишини» қандай ташкиллаштирди?

Тошкентда 13 ёшли қиз ўзининг «ўғирланишини» қандай ташкиллаштирди?
13 ёшли мактаб ўқувчиси ота-онасининг эътиборини тортишга қарор қилиб, ўзининг ўғирланишини ташкиллаштирди, деб хабар бермоқда ИИББ матбуот хизмати.

29 январь куни Миробод тумани ИИО ФМБга 13 ёшли Ойқиз Б.нинг 39 ёшли отаси Умид Г. мурожаат қилган. У қизининг мактаб дарсларидан кейин уйига қайтмаганлигини айтган.

Ўша куннинг ўзида соат 15:00да қизнинг онасининг телефонига қуйидагича хабар келган: “агар қизингни кўришни истасанг, мен айтадиган пулни олиб кел, бўлмаса уни кўрмайсан”.

ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув натижасида вояга етмаган қизнинг жойлашган жойи аниқланган. Қизни “Чилонзор” метро бекатига яқин жойдан топишган.

Аниқланишича, қизни ҳеч ким ўғирламаган, хабарни эса ўзи юборган. Қиз ушбу ҳаракатини унга ота-онасининг эътибори етмаётганлиги, пулни эса муҳтожларга бермоқчи бўлгани билан изоҳлаган.

Ҳозирда қиз ва унинг ота-онаси билан профилактик суҳбатлар ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда 13 ёшли қиз ўзининг «ўғирланишини» қандай ташкиллаштирди?