23:39 / 01.02.2019
7 579

«Фарғона электр тармоқлари» раҳбари ва бош муҳандиси қўлга олинди

«Фарғона электр тармоқлари» раҳбари ва бош муҳандиси қўлга олинди
Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси ва ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда «Фарғона электр тармоқлари» АЖ раҳбари У.К. ва бош муҳандиси И.О. қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Улар хусусий корхонага тегишли автомашиналарга газ қуйиш шохобчаси ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 5500 АҚШ доллари талаб қилган. Шундан 4000 долларни корхона бош муҳандиси М.дан олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан У.К. ва И.О.га нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми «в, г» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Фарғона электр тармоқлари» раҳбари ва бош муҳандиси қўлга олинди