15:26 / 04.02.2019
8 433

Тошкент вилоят ҳокими: «Бир сўз билан айтганда, шармандагарчилик бу»

Тошкент вилоят ҳокими: «Бир сўз билан айтганда, шармандагарчилик бу»
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ўтган ҳафтада Янгийўл ва Зангиота туманларида депутат билан учрашув маҳаллий ҳокимиятнинг айби билан кўнгилдагидек ўтказилмагани ҳақида маълум қилганди.

Олий Мажлис депутати бу ҳақда ёзганидан сўнг, воқеа мамлакат бўйлаб кенг муҳокама қилинди.

«Oltin voha» телеграм каналининг хабар беришича, бугун Тошкент вилояти ҳокими Ғуломжон Ибрагимов ушбу ҳолатга эътибор қаратган. «Бир сўз билан айтганда, шармандагарчилик бу», деган вилоят ҳокими.

Маълум бўлишича, Олий Мажлис депутатига, халқ вакилига ҳурматсизлик қилингани, ташкилий йўналишда хато-камчиликка йўл қўйгани учун бир қатор раҳбарларга интизомий жазо берилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент вилоят ҳокими: «Бир сўз билан айтганда, шармандагарчилик бу»