10:10 / 08.02.2019
5 435

Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиали ташкил этилади

Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиали ташкил этилади
Ўзбекистон Республикаси президенти “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади. Ҳужжат матни ЎзА томонидан келтирилган.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Миллий гвардияси ва Ички ишлар вазирлигининг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида юридик кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиалини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.

Филиалнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:

юриспруденция соҳасида базавий ва амалий касбий тайёргарликни таъминлашга қаратилган ўқув режалари ва дастурлари асосида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;

назарий тайёргарликнинг ҳуқуқни қўллаш фаолияти билан узвий боғлиқлигини таъминлашга қаратилган замонавий шакл ва усуллар, ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда ўқув жараёнини таълим беришнинг модул тизими асосида ташкил этиш;

таълим олувчиларнинг психологик тайёргарлиги, ҳуқуқий, сиёсий маданияти ва ҳуқуқий онгини оширишнинг самарали тизимини яратиш;

таълим олувчиларнинг аҳоли ва оммавий ахборот воситалари билан ишлаш ва ўзаро ҳамкорлик қилиш кўникмаларини такомиллаштириш;

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича фаолиятини услубий ва консультатив таъминлаш;

юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни амалга оширувчи таълим ва илмий-тадқиқот, шу жумладан, хорижий мамлакатлардаги муассасалар билан ўзаро самарали идоралараро ҳамкорликни чуқурлаштириш.

Белгилаб қўйилишича:

Филиал Тошкент давлат юридик университетининг таркибий бўлинмаси – юридик шахс мақомига эга олий таълим муассасаси ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири ва давлат тилида номи туширилган муҳри ва бланкларига, мустақил балансига ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ҳисобрақамларга эга бўлади;

Филиалга Ўзбекистон Республикаси адлия вазири тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимига тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган директор раҳбарлик қилади;

Филиал директори меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитлари бўйича Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосарига, директор ўринбосарлари эса – Тошкент давлат юридик университети проректорларига тенглаштирилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиали ташкил этилади