Тошкентда 15 ёшли қиз ўз уйи подъездида бўғиб ўлдирилди (фото)

Тошкентда 15 ёшли қиз ўз уйи подъездида бўғиб ўлдирилди (фото)
Тошкентнинг Юнусобод туманида 7 февраль куни кечқурун 15 ёшли мактаб ўқувчиси бўғиб ўлдирилди. Бу ҳақда «Дарё»га Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Тошкентда 15 ёшли қиз ўз уйи подъездида бўғиб ўлдирилди (фото)
Фото: «Repost»
Қизнинг жасади уйга кираверишда топилган. Унинг ўлимига бўғилиш сабаб бўлгани аниқланган. Жорий йилнинг апрелида қиз 16 ёшга тўларди. У 246-мактабда таҳсил оларди.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Қизнинг ўлимида айбдорликда гумонланаётган шахс қўлга олинган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар