06:28 / 12.02.2019
5 964

Қидирувда бўлган оилавий фирибгарлар Тошкентда қўлга олинди (видео)

Қидирувда бўлган оилавий фирибгарлар Тошкентда қўлга олинди (видео)
Тошкент шаҳар ИИББ томонидан пойтахт ҳудудида яширинча яшаб келаётган оилавий фирибгарлар қўлга олинди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» канали ахборот дастурида хабар берилди.

Мазкур шахслар Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддасида («Фирибгарлик») кўзда тутилган жиноятни содир этганлиги учун Фарғона вилояти ИИБ томонидан қидирувга берилган эди. Жиноий гуруҳ аъзоларини қўлга олишда тезкор гуруҳ ходимларига фаол қаршилик кўрсатилган.

Жабрланувчиларнинг маълум қилишича, фирибгар аёллар тилла заргарлик буюмлари деб ишонтириб, сотган тақинчоқлар сариқ мисдан ишланган бўлиб чиққан. Заргарлик буюмларини фирибгарлик йўли билан сотган сохта тиллафурушлар дастлаб ҳақиқий тилла буюмларни заргардан текширтирган, шундан сўнг жабрланувчи пулни санаб бергунга қадар буюмларни худди шундай ишланган оддий тақинчоқларга алмаштириб қўйган.

Асли фарғоналик 47 ёшли Соҳибова О. муқаддам бир неча марта судланган, юзлаб инсонларни чув тушурган. Фирибгарлар оиласи Учтепа туманидаги хонадонлардан бирида ижарада яшаб келаётганлиги аниқланган. Уларни қўлга олиш чоғида ички ишлар ходимларига нисбатан ошхона жиҳозлари ёрдамида фаол қаршилик кўрсатилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қидирувда бўлган оилавий фирибгарлар Тошкентда қўлга олинди (видео)