date
views 5 380

Тошкентда ўқувчи қиз калтакланиши ҳолати бўйича суриштирув бошланди

Тошкентда ўқувчи қиз калтакланиши ҳолати бўйича суриштирув бошланди
Миробод туманидаги коллеж ўқувчиси курсдоши ва унинг синглиси томонидан калтакланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар қилди.

“8 февраль куни Миробод тумани ИИО ФМБ навбатчилик қисмига тиббиёт муассасасидан томонидан уларга 18 ёшли Эъзоза Р. исмли фуқаро тан шикастлари билан мурожаат қилганлиги тўғрисида хабар келиб тушди”, - дейилган хабарда.

Қизнинг айтишича, у Ойгул К. исмли курсдоши ва унинг опаси Шахло К. билан жанжаллашиши оқибатида тан жароҳатлари олган.
Ушбу факт бўйича суд-тиббий экспертиза белгиланди, суриштирув олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда ўқувчи қиз калтакланиши ҳолати бўйича суриштирув бошланди