
Ижтимоий тармоқда Россияда меҳнат қиладиган ўзбекистонлик муҳожирлар иштирокидаги ҳазил видеоролик тарқалди. Унда бош қаҳрамон – Санкт-Петербург шаҳрида қор кураётган йигит Россияда пул топиш “жуда осон” эканлигини кўрсатади.
Йигитнинг айтишича, бу ерда пуллар қор остида ётади. “Россияда меҳнат қилиб юрибмиз. Бу ерда пул топиш жуда осон. Қишда қор кураймиз, ёзда баргларни тўплаймиз – қор ва барглар орасидан пулларни териб оламиз. Россияда пул топиш осонлигини бу ерга келмаганлар билмайди”, дейди у.
У бунинг исботи сифатида қорни бир четга отиш асносида қор орасидан чиқаётган пулларни териб олади.
Видеоролик якунида у бошқаларни ҳам ишлагани келишга таклиф қиларкан, қор қанча қалин бўлса пул ҳам шунча кўп бўлишини, ёзда эса янада осон бўлишини қўшиб қўяди.
Аввалроқ Россия Федерациясида кўча тозаловчи бўлиб ишловчи ва томдан қор кураётганида йиқилиб вафот этган фуқаролардан бирининг қариндошининг Президентга мурожаати ижтимоий тармоқларда ва айрим оммавий ахборот воситалари орқали тарқатилган эди.
Видео: Mover (tas-ix)
Видео: Youtube
Шундан сўнг Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг консуллик-ҳуқуқий департаментининг билдириши вазирлик расмий сайтида эълон қилинди.
Россия Ички ишлар вазирлигининг 2018 йил ёздаги ҳисоб-китобларига кўра, 2017 йилда Ўзбекистоннинг 3,1 миллиондан ортиқ фуқароси миграцион рўйхатга қўйилган.
Айни пайтда Россияда 10 миллиондан ортиқ хорижлик фуқаролар бор. Илк учликка Украина, Ўзбекистон (тахминан 20%) ва Тожикистон (11,3%) фуқаролари киради.
Манба: Kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар