13:02 / 13.02.2019
4 532

Давлат томонидан тартибга солинадиган фаолият соҳалари қисқартирилади

Давлат томонидан тартибга солинадиган фаолият соҳалари қисқартирилади
Вазирлар Маҳкамасининг “2019 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжатда қайд этилишича, “Рақобат тўғрисида” янги таҳрирдаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади. Қонун лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилади:
- “Табиий монополиялар тўғрисида”ги ва “Рақобат тўғрисида”ги қонун нормаларини бирлаштириш;
- давлат томонидан тартибга солинадиган фаолият соҳаларини қисқартириш мақсадида табиий монополия соҳалари рўйхатини кескин қайта кўриб чиқиш;
- монополияга қарши курашиш механизмини такомиллаштириш;
- монополист корхоналар билан бирга бир хилда табиий монополия субъектларига нисбатан тегишли чораларни кўриш;
- интеллектуал мулк ҳуқуқларини ва монополияга қарши фаолият ҳуқуқларининг мувозанатини таъминлаш;
- ахборот тизимлари бозорини тартибга солиш хусусиятлари.

Билдирилишича, қонун лойиҳасини қабул қилиш табиий монополиялар соҳасида тартибга солишни кучайтириш, қонун бузилиш ҳолати учун табиий монополия субъектларининг жавобгарлигини ошириш, шунингдек, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида рақобатни тартибга солишни таъминлаш имконини беради.

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича масъул ижрочилар - Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Молия вазирлиги. Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш муддати - 2019 йил 1 октябрь, Қонунчилик палатасига киритишнинг тахминий муддати - 2019 йил 1 ноябрь.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Давлат томонидан тартибга солинадиган фаолият соҳалари қисқартирилади