09:38 / 14.02.2019
6 623

Наманганда Қирғизистондан сохта 32 минг доллар олиб ўтган шахслар қўлга олинди

Наманганда Қирғизистондан сохта 32 минг доллар олиб ўтган шахслар қўлга олинди
Фото: Наманган вилоят ИИБ матбуот хизмати
2019 йил 11 февраль куни Наманган вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари Янгиқўрғон туманининг «Маданият» маҳалласида тезкор тадбир ўтказди. Бу ҳақда «Дарё» вилоят ИИБ матбуот хизматига таяниб маълум қилди.

Туманнинг «Сойбўйи» маҳалласида яшовчи, 1987 йилда туғилган Н.Ориф ва «Дўстлик» маҳалласида яшовчи, 1988 йилда туғилган Р.Носир 100 АҚШ доллари купюрасидаги жами 32300 АҚШ долларини ҳақиқий 10 000 АҚШ долларига сотишга уринганида ушланган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида Н.Ориф, Р.Носир ва Наманган тумани, Тепақўрғон маҳалласида яшовчи «Насим» исмли номаълум шахс Қирғизистонда яшовчи Г.Руслан ҳамда ҳозирда шахсини аниқлашни имкони бўлмаган номаълум кишилар билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, 100 АҚШ доллари купюрасидаги жами 32300 долларни қалбаки усулда тайёрлаб, Қирғизистондан Ўзбекистонга ўтказиш мақсадида олиб ўтгани аниқланиб, текшириб кўриш учун олинган.

Вилоят ИИБ ЭКБ хулосасида ушбу долларлар типография корхонасида махсус ҳимоя воситалари билан таъминланган қоғозда эмас, бошқа дастгоҳ-ускуналар ва рангли принтер ёрдамида қалбакилаштириб, тайёрлангани кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича Янгиқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан 2019 йил 12 февраль куни Н.Ориф, Р.Носир, «Насим» ва Қирғизистонда яшовчи «Руслан» исмли шахсларга нисбатан ЖКнинг 176-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Наманганда Қирғизистондан сохта 32 минг доллар олиб ўтган шахслар қўлга олинди