12:20 / 15.02.2019
7 194

Тошкентда бир кечада 34 нафар аёл фоҳишаликда гумонланиб, қўлга олинди (фото)

Тошкентда бир кечада 34 нафар аёл фоҳишаликда гумонланиб, қўлга олинди (фото)
Тошкентда 13 февралдан 14 февралга ўтар кечасида фоҳишалик билан шуғулланишда гумонланаётган 34 нафар аёл қўлга олинди, деб хабар қилмоқда ИИББ матбуот хизмати.

Аёлларнинг барчаси кўнгилочар масканлар ва меҳмонхоналар ёнида қўлга олинган. Уларнинг энг катта қисми Чилонзор ва Учтепа туманларида ушланган: хусусан, Қатортол кўчасидаги "Шуҳрат" чорраҳасида, Ал-Хоразмий круги олдида. Бундан ташқари, аёлларнинг 9 нафари Шаҳрисабз ва Амир Темур кўчалари чорраҳаларида (Миробод туманида) қўлга олинган. Бектемир тумани - "Қўйлиқ" бозори ёнида ва Яшнабод туманида жами 8 нафар аёл қўлга олинган.

Аёлларнинг 6 нафарини ИИББ ходимлари Юнусобод туманида Амир Темур кўчасида тўхтатишган.

Бу аёлларнинг 24 нафари илгари ҳам Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 190 моддаси (фоҳишалик билан шуғулланиш) бўйича маъмурий жавобгарликка тортилган.

Шунингдек, "ИИББ ходимларининг кечки ва тунги пайтларда ўтказаётган рейдлари дунёдаги энг кўҳна касб дея аталмиш фоҳишалик билан шуғулланишда гумонланаётган хотин-қизларни аниқлашдангина иборат эмас. Асосий мақсад - уларни бу сингари ҳаёт тарзига нима мажбурлаганини аниқлашдир. Эҳтимол улар ҳунарга ёки касб-корга эга эмасдир, балки яқинлари билан муносабатлари бузилгандир, яқинлари касаллиги туфайли шу иш билан шуғулланишга мажбур бўлгандир... Бироқ фоҳишалар билан тартибсиз алоқалар нафақат оила бузилишига олиб келиши, балки жиддий юқумли касалликларни ҳам юқтириб олиш хавфини туғдириши мумкин", - дейилган хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда бир кечада 34 нафар аёл фоҳишаликда гумонланиб, қўлга олинди (фото)