19:53 / 15.02.2019
4 295

Шаҳардаги ерларни хусусийлаштириш тартиби 1 апрелгача ишлаб чиқилади

Шаҳардаги ерларни хусусийлаштириш тартиби 1 апрелгача ишлаб чиқилади
«Ноқишлоқ хўжалик аҳамиятидаги ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси шу йилнинг 1 апрель кунига қадар ишлаб чиқилади. Унда шаҳарда бўш турган, ишлатилмай қолган ерларни сотиш тартиби белгиланиши кутилмоқда. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар бермоқда.
«Ўша ердан (бўш турган ердан - таҳр.) самарали фойдаланиш учун нима қилиш керак? Унинг эгаси бўлиши лозим. Шунда тадбиркор ўз пулига сотиб олган ерга кўз олайтирилмаслигини билади. Шунингдек, бу йўл билан тадбиркорларни шаҳарларга жалб этиш мақсад қилиб қўйилган. Ўша ерда корхонасини қурадими, уй-жой қурадими, тадбиркорларни рағбатлантириш механизми керак», – дея таъкидлади Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти директори ўринбосари​ Турсун Аҳмедов Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманда.

Аҳмедовнинг айтишича, ерни сотиш масаласи ҳар хил ижтимоий салбий оқибатларга олиб келиши ҳам мумкин. Бу ерда табақалашув ва аҳолининг харид қуввати ҳақида гап кетмоқда.
«Бойлар сотиб олиб, камбағаллар қолиб кетади, табақаллашув кучаяди, деган гаплар бор. Ер кимга, қанча миқдорда сотилади, қиймат ва тартиб қандай бўлиши қонунда белгиланади. Мутасадди ташкилотлар ернинг қийматини аниқлаш, кейинчалик ижарага бериш масаласи ҳам ҳал қилинмоқда», – дейди у.
Аҳмедов «Конституцияда ҳам ер давлатники» эканлигига урғу бериб, қуйидагича фикрни билдирди.
«Лекин Конституцияда ёзилмаганки, у сотилади ё йўқ. Мулк бозори шакллантирилиши керак. Бу бирдан амалга ошмайди», – деб қўшимча қилган у.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шаҳардаги ерларни хусусийлаштириш тартиби 1 апрелгача ишлаб чиқилади