
“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти 2019 йилнинг 1 мартидан бошлаб “Афросиёб” тезюрар поездларидан ташқари барча маҳаллий йўналишларда қатновчи йўловчи поездлар чипталарининг нархи 20% га ошишини маълум қилди. Бу ҳақда жамиятнинг Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, нархларнинг ошиши ўз навбатида ҳар куни сарфланиб келинаётган электр энергия, хом ашёлар, ҳаракатланиш давомида вужудга келадиган барча харажатларни қоплаш ва поездда хизмат кўрсатувчи барча ходимларга муносиб иш ҳақини тўлашга замин яратади.
Нархларни тартибга солиш ўз навбатида поезд йўналишлар сонини кўпайишига олиб келади ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган йўналишларни доимий равишда таъминлаб туради.
Шунингдек, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти 2019 йилнинг 1 мартидан бошлаб маҳаллий қатновларда юк ташиш тарифлари 20% га ошишини маълум қилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар