
Ўзбекистонда тест синовлари ўтказиладиган бинолар бармоқ изларини текширувчи қурилмалар билан жиҳозланади. Бу ҳақда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида жойлаштирилган “Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳужжат лойиҳасида айтилган.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тест синовлари жараёнини ёритиш мақсадида:
шахсни идентификациялаш воситалари;
видеофиксация қурилмалари;
мобиль алоқа тўлқинини тўсувчи (глушитель);
бармоқ изларини текширувчи;
металлодетекторлар;
мониторлар билан ҳар йили тест синовлари ўтказиладиган биноларни жиҳозлайди.
2020 йилдан бошлаб Давлат тест марказини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан мобиль алоқа тўлқинини тўсувчи (глушитель), бармоқ изларини текширувчи, видеокузатув камералари ҳамда аудиоёзув қурилмалари харид қилинади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар