date
views 5 979

Самарқандда сохта "сарроф" ушланди

Самарқандда сохта "сарроф" ушланди
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда қўштирноқ ичидаги саррофлар фаолияти фош этилди.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаролардан бири ўзига тегишли автомашинада 30 минг туркман манатини жами 60 000 000 сўмга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Шунингдек, ушбу фуқаро холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганида, курткаси чўнтагида ҳам 9800 туркман манати борлиги аниқланган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда сохта "сарроф" ушланди