08:57 / 17.02.2019
9 950

«Zo’r TV»ни ўзбеклар менталитетига тўғри келмайдиган сериаллар кўрсатаётганликда айблашди…

«Zo’r TV»ни ўзбеклар менталитетига тўғри келмайдиган сериаллар кўрсатаётганликда айблашди…
Яқинда фуқаро Элмурод Солиев «Zo’r TV» телеканали бош муҳаррири билан телефон орқали суҳбатлашиш жараёнида телеканал орқали кўрсатилаётган ўзбеклар менталитетига умуман зид турк сериаллари намойиши тўхтатилишини талаб қилди. У сериаллар мисолида «Ҳовли» деб номланган турк киноижодкорлари тарафидан яратилган сериални назарда тутган.

Талаб доирасида Элмурод Солиев агар талаби адо этилмаса, телеканал устидан юқори ташкилотларга ёзма равишда шикоят қилишини ҳам қистириб ўтди. Унинг айтишича, турк сериаллари ёш авлод тарбиясига салбий таъсир ўтказиб, уларни босқинчилик, беҳаёлик каби иллатларга ундаётган экан.

Телеканал бош муҳаррири Элмурод Солиевнинг талабларига ҳеч қандай жавоб бермади. Фақат кейинчалик «Ҳовли» сериалининг намойиш вақтини олдинга суриб қўйишди холос.

Манба: upl.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Zo’r TV»ни ўзбеклар менталитетига тўғри келмайдиган сериаллар кўрсатаётганликда айблашди…