09:30 / 17.02.2019
7 067

Россиялик мутахассис Ўзбекистон халқининг узоқ умр кўриш сирини очиб берди

Россиялик мутахассис Ўзбекистон халқининг узоқ умр кўриш сирини очиб берди
Фото: «Sputnik»/Ольга Ткачева
Россия Геронтология илмий-клиник маркази директори Ольга Ткачева Осиё мамлакатлари, айниқса, Ўзбекистонда умр кўриш давомийлигини таъминлашга ёрдам бераётган омиллар нима эканлигини айтди. Бу ҳақда «Sputnik» хабар беради.

Ўзбекистон Марказий Осиёда ўртача умр кўриш давомийлиги бўйича биринчи ўринда туради. Экспертнинг фикрига кўра, бундай ижобий статистика ҳам физиологик, ҳам ижтимоий сабабларга эга.

«Умуман олганда, Марказий Осиё минтақаси аҳолиси ўсимлик маҳсулотларининг парҳези, шунингдек, спиртли ичимликлар ва тамаки истеъмолининг нисбатан паст даражаси билан тавсифланади, бу соғлиқни сақлашга ижобий таъсир кўрсатади. Яна бир муҳим жиҳат бу — ижтимоийдир. Шарқ халқларининг урф-одатларида ҳар доим кекса авлодга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилади. Бу ҳам қайсидир маънода умр кўришни узайтиради», — дея тушунтиради Ткачева.

Миграция омилларини истисно қилишнинг ҳожати йўқ — ёш авлод фаол тарзда ишга жойлашиш учун чет элга кетиши ҳам умумий статистикага ва фуқароларнинг турли ёшдаги гуруҳларига таъсир кўрсатади.

Шу билан бирга, мутахассис, умр кўришнинг давомийлиги биринчи навбатда шахсга ва унинг турмуш тарзига боғлиқлигини таъкидлайди, бунда генетиканинг роли фақатгина 15-20% эканлигини қайд этади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Россиялик мутахассис Ўзбекистон халқининг узоқ умр кўриш сирини очиб берди