14:24 / 17.02.2019
4 984

Тошкент шаҳридаги барча ишлаб чиқариш корхоналари пойтахт атрофига кўчирилади

Тошкент шаҳридаги барча ишлаб чиқариш корхоналари пойтахт атрофига кўчирилади
Пойтахт марказида аҳоли турмуш даражасининг ўсишига хизмат қилувчи инфратузилмалар бўлади, ишлаб чиқариш корхоналари эса шаҳар чеккасига жойлаштирилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимияти матбуот анжуманида хабар берди.

16 февраль куни ўтказилган йиғилишда иштирок этган Тошкент шаҳар ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, саноатни, туризмни ривожлантириш ва хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш масалалари бўйича ўринбосари Шароф Раҳмоновнинг айтишича 2018 йилда Тошкентга 1 миллион сайёҳ ташриф буюрган ва шаҳарда ижтимоий, маиший биноларни кўпайтириш долзарб масалага айланган.

– Пойтахтда нафақат турар-жой, балки бошқа маиший, ижтимоий бинолар ҳам қурилмоқда. Шаҳарни ёритиш, чиқиндиларни ишлаш каби масалаларга ҳам эътибор қаратилиши керак. Инвестиция дастурини тасдиқлашда барча соҳаларни қамраб олишга ҳаракат қилдик, токи аҳолининг ҳаёти ҳар томонлама яхшилансин. Шунингдек, ўтган йили Тошкент шаҳрига 1 миллион сайёҳ ташриф буюрди. Илгари бу кўрсаткич 300-400 мингни ташкил этган. Шаҳар марказида аҳоли турмушининг фаровонлиги, қулайлигига хизмат қилувчи инфратузилмани яратамиз. Бунинг учун эса ишлаб чиқариш структуралари эса шаҳар четидан жой олади.

Ҳоким ўринбосарига кўра, бу мақсадда Тошкент вилояти билан чегара ҳудудлардан фойдаланилади. Саноат зоналарини ташкил этиш учун Тошкент вилояти ҳудудидан ер ажратилади.

«Мисол учун, Сергели ҳудудида 100 гектар майдонда йирик лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Албатта, ишлаб чиқариш структуралари билан боғлиқ бу ишларнинг барчаси мавжуд қонунчилик доирасида ва фуқароларнинг ҳуқуқларини инобатга олган ҳолда амалга оширилади», — дея қўшимча қилди у.

Тошкент вилояти ҳокимияти маълумотига кўра, 8та туманда бўш ер майдонлари ва бино-иншоотлар мавжуд. Кичик саноат зонаси аъзоларига белгиланган тартибда 2 йил мобайнида мол-мулк ва даромад солиғидан озод бўлиш имконияти, ер ёки бино-иншоотлар хусусийлаштириш шарти билан «ноль» қийматда 10 йил муддатга ижарага берилиши назарда тутилмоқда. Айни пайтда иш фаолиятини бошлаган, муайян инфратузилмани ташкил этган, Тошкент шаҳридаги кичик саноати зонаси иштирокчиларининг вилоятга қандай кўчирилиши ҳақида расмий маълумот мавжуд эмас.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент шаҳридаги барча ишлаб чиқариш корхоналари пойтахт атрофига кўчирилади