06:33 / 18.02.2019
7 949

Тошкентда ИИББ ходими шафқатсизларча калтакланди

Тошкентда ИИББ ходими шафқатсизларча калтакланди
2019 йил 15 феврал куни соат тахминан 20:30 ларда Тошкент шаҳридаги «Каримбек» кафесида Қашқадарёдан пойтахтга ташриф буюрган тўрт нафар эркак юзага келган жанжал туфайли ички ишлар ходимини шафқатсизларча калтаклади.
Муштумзўрларнинг икки нафари 1987 йили туғилган, учинчиси 33 ёшда, тўртинчи иштирокчи эса 39 ёшда экани аниқланган. Яна шу нарса аниқландики, жабрланувчи 2010 йилдан Бухоро вилоят ички ишлар бошқармасида хизмат қилган.

Жабрланувчининг бош мияси ва бош суяги жиддий шикастланган. Чап чаккасига ҳам оғир жароҳат етказилган.
Ушбу факт юзасидан Ўзбекистон Республикаси жиноят мажмуасининг 104-моддасига асосан жиноий иш қўзғатилган. Худди шу модда бўйича муштумзўрлар 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда ИИББ ходими шафқатсизларча калтакланди