Бурак Ўзчивит Ўзбекистондаги бир зиёфатда қатнашиб, 2 миллион лира ишлаб олди

  • 18 февраль 2019, 21:04
  • 7 053
  • Жамият
  • Бурак Ўзчивит Ўзбекистондаги бир зиёфатда қатнашиб, 2 миллион лира ишлаб олди
    Туркия информацион сайтлари маълумотларига кўра, 14 февраль куни Ўзбекистонга келган таниқли турк актёри Бурак Ўзчивит мухлисалари билан ўтган бир тановулдан 2 миллион лира ишлаб олган.
    Ўзчивитнинг 2,5 соатлик кечки овқат маросимида қатнашиши ташкилотчиларга 2 миллион лира – 377 минг АҚШ долларига тушган.

    «Олмазор Бизнес Сити» тураржой мажмуасининг реклама кампанияси юзи бўлмиш Бурак Ўзчивит Ўзбекистонга тураржой мажмуаси тақдимоти учун келганди. Тураржой мажмуаси вакилларининг маълумотига кўра, йирик лойиҳанинг инвестори - Туркиянинг «Mesa» компанияси таркибига кирувчи «Ozun Tashkent Construction» хорижий корхонаси ҳисобланади.

    Маълумот учун, Бурак Ўзчивит ўзбек томошабинига «Севги изтироби», «Муҳташам 100 йил», «Чолиқуши» сериаллари ва «Жон фидо» фильми орқали танилган. Актёр ва модель 1984 йилда Истанбулда туғилган. Актёр таниқли турк актрисаси Фаҳрия Эвженга уйланган.

    Фикрлар

    » » Бурак Ўзчивит Ўзбекистондаги бир зиёфатда қатнашиб, 2 миллион лира ишлаб олди