11:45 / 19.02.2019
5 549

Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятига ташриф буюрди

Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятига ташриф буюрди
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 19 февраль куни Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманига ташриф буюрди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, давлат раҳбари бу ерда «Сирдарё универсал ойна» корхонаси фаолияти, фармацевтика ва озиқ-овқат тармоқлари учун шиша идишлар ишлаб чиқариш жараёни билан танишмоқда.

Ташриф давомида Ховос ва Мирзаобод туманлари, Янгиер ва Гулистон шаҳарларига бориш, саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш соҳаларида амалга оширилган ишларни кўздан кечириш режалаштирилган, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 2018 йилнинг апрель ойи бошларида Сирдарё вилоятига ташриф буюрганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятига ташриф буюрди