07:39 / 21.02.2019
4 955

Шавкат Мирзиёев “Президент мактабларини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорни имзолади

Шавкат Мирзиёев “Президент мактабларини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорни имзолади
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 20 февраль куни "Президент мактабларини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Бу ҳақда ХТВ ахборот хизмати хабар берди.
Президент мактаблари Қорақалпоғистонда, шунингдек, Ўзбекистоннинг барча вилоятлари ва Тошкент шаҳрида ихтисослаштирилган таълим муассасалари шаклида ташкил этилади.

2019 йилда дастлабки мактабларнинг қурилиши бир вақтнинг ўзида Тошкент ва Нукус шаҳарларида, Хоразм вилоятида бўлади. 2020 йилда Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд ва Фарғона вилоятларида, шунингдек, 2021 йилда Андижон, Навоий, Наманган, Сурхондарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида Президент мактабларини ташкил этиш режалаштирилган.
Ушбу мактабларга қабул қилиш республика таълим муассасаларининг 4-синф битирувчилари орасида Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланган тартибда ўтказиладиган мантиқий фикрлаш тестлари, ёзма имтиҳон ва суҳбатлар натижаларига кўра амалга оширилади.

Президент мактабининг йиллик қабул квотаси 24 нафар ўқувчидан иборат бўлиб, иккита синфга бир хил – 12 нафардан ўқувчи тақсимланади. Биринчи ўқув йилида эса 5-10-синфлари учун ҳар бир мактаб 144 нафардан ўқувчи ўқишга қабул қилади.

Ўқув жараёни хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ўқув режалари ва дастурлари бўйича инглиз тилида амалга оширилади ва «STEAM - таълим» (Science - табиий фанлар, Technology - технология, Engineering - техник ижодкорлик, Art - санъат, Mathematics - математика) дастури асосида олиб борилади.

Президент мактабининг 9-11-синфларида таълим олиш ўқувчиларнинг қизиқишлари ва хусусиятларини, айрим фанни танлаш ва уларни ўрганиш даражасини инобатга олган ҳолда индивидуал ўқув жараёни асосида амалга оширилади.

Президент мактаблари битирувчиларига, белгиланган тартибда давлат томонидан тасдиқланган шаҳодатнома, аттестат билан бир қаторда, халқаро даражадаги тегишли дастур дипломи (International Baccalaureate, Advanced Placement или International Advanced Levels)га эга бўладилар, бу эса ўз навбатида хорижий олий ўқув юртларига кириш имконини беради.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 18 ноябрда президент Нукус шаҳрида бўлиб ўтган учрашув давомида, ҳар бир вилоятда Президент мактабларини ташкил этиш тўғрисида эълон қилган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев “Президент мактабларини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорни имзолади