“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида “Оилавий маросимларни ўтказишни тартибга солиш тўғрисида”ги қонунни қабул қилиш ҳақида петиция пайдо бўлди.
Қайд этилишича, республиканинг ҳар бир ҳудуди узоқ вақт давомида шаклланган ўзига хос урф-одатларга эга. Барча оилавий маросим ва тадбирлар мана шу одатлар асосида ўтказилади.
“Бироқ, сўнгги вақтларда мазкур маросим ва тадбирлар кераксиз дабдаба, ортиқча сарф-харажатлар билан ўзгариб кетмоқда. Маҳалла вакиллари, хотин-қизлар қўмитаси ва кенг жамоатчилик томонидан аҳоли ўртасида бу борада кўплаб тушунтириш ишлари амалга оширилаётган бўлса-да, мазкур масалада республика миқёсида амал қиладиган қонун даражасидаги ҳужжатнинг йўқлиги тўй ва маросимларни маромида ўтказишни тартибга солишга имкон бермаяпти", - дейилади петицияда.
“Шу сабабдан, Ўзбекистон Республикасининг “Оилавий маросимларни ўтказишни тартибга солиш тўғрисида”ги қонунини қабул қилишни ва унда юқоридаги масалалар аниқ белгиланишини таклиф қиламан”, - деб ёзади мурожаат муаллифи. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда