Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудида «Истеъмолчи кутубхонаси» ташкил этилади

  • 22 февраль 2019, 15:27
  • 870
  • Жамият
  • Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудида «Истеъмолчи кутубхонаси» ташкил этилади
    Фото: «Халқ сўзи»
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги ПҚ-3271-сонли «Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги қарори асосида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан ҳудудларда «Истеъмолчи кутубхонаси» ташкил этилади. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар бермоқда.

    Бугунги кунда аҳолининг истеъмол маданияти қандай?
    Айни вақтда ўтказилган кузатиш ва таҳлиллар натижалари бу соҳада ўз ечимини кутаётган муаммолар борлиги ва уларни кенг кўламда ҳал этилишида жамоатчилик иштироки зарурлигини кўрсатмоқда. Хусусан, аҳолининг истеъмол маданиятини ошириш борасида, уларнинг ўкув-услубий, техник адабиётлар, адабий-бадиий, маърифий ва илмий-оммабоп китобларга бўлган талабини қондириш, бугунги кунда мутолаа маданиятини юксалтириш билан боғлик муҳим масалаларга ечим топиш долзарб вазифа бўлиб қолмоқда.

    Ушбу вазифаларни комплекс ҳал этилишига кўмаклашишда жамоатчилик ташкилотлари иштирокини таъминлаш мақсадида, Федерация томонидан республика ҳудудларида истеъмолчи кутубхоналари ва китоб савдосига ихтисослашган дўконлар ташкил этиш лойиҳаси ишлаб чиқилди.

    Лойиҳа доирасида ташкил этилаётган кутубхона ва китоб савдоси дўконларида, Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва истеъмолчилик соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи норматив ҳужжатлар, сиёсий-иқтисодий қўлланмалар, маърифий, бадиий, илмий оммабоп китоблар, республикада нашр қилинадиган газета-журналлар, шунингдек, замонавий Book cafe ва бепул Wi-Fi тизими ҳамда интернет орқали зарур адабиётларни топиш ва харид қилиш имконини берувчи eReader электрон ўқув қурилмалари билан таъминланиши режалаштирилган.

    Ушбу хайрли ташаббуснинг Олтиариқ тумани ҳокимлиги томонидан қўллаб-қувватланиши натижасида Федерация томонидан туман марказида дастлабки «Истеъмолчи кутубхонаси»нинг қурилиш ишлари бошланди.

    » » Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудида «Истеъмолчи кутубхонаси» ташкил этилади