Интернетда ҳайдовчи йўлнинг ҳаракат қисмида Spark автомобилининг капотида одам билан ҳаракатлангани тасвирланган видео тарқалди.
Тошкент шаҳар ИИББ видеодаги одамларнинг кимлигини аниқлади. Хабарда айтилишича, воқеа жорий йил 23 февраль куни Нукус кўчасида юз берган.
Автомобиль капотидаги одам қиз бола эмас, ўғил бола бўлган. Spark ҳайдовчиси 20 ёшли Лаура Ш. дўсти Николай П.ни автомобиль капотида “сайр қилдирган”.
Улар бу ҳаракати билан ўзларининг ҳаётини хавфга қўйган ва йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчилари учун ноқулай вазиятни юзага келтирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Лаура Ш.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 128-моддаси (ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини пиёдалар йўлкаларидан юргизиши, йўл белгилари ва йўл ҳаракатининг бошқа қоидалари талабларига риоя этмаслиги), Николай П.га нисбатан 138-моддаси (пиёдалар ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши) билан баённома тузилган.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?