“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида “Мактабгача таълим” ва “Мактаб” мобиль иловаларини яратиш ҳақида петиция жойлаштирилди.
Қайд этилишича, ҳозирги кунда таълим соҳасида кўплаб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу ўзгаришлар фарзандларимиз тарбияси ва билим олишларига ижобий таъсир кўрсатади. Ҳар бир ота-она ўз фарзандининг тарбияси ва билим олиши жараёнини кузатиб боришни, назорат қилишни хоҳлайди.
“Шу сабабли фарзандларимиз таълим оладиган мактабгача таълим муассасаси ёки мактаб, улардаги шароит, машғулотларнинг бориши, озиқ-овқат таъминотини видео камералар ўрнатиш орқали доимий кузатиб бориш имкониятини берадиган мобиль иловани яратиш мақсадга мувофиқ бўлади”, - деб ёзади петиция муаллифи.
“Таклиф шундан иборатки, ҳар бир боғча ва мактабда видео кузатув камералари қўйилсин. Фарзандларимизга қандай шароитда таомлар тайёрланади, қандай машғулотлар ўтилади ва бошқа ҳолатларни кузатиб бориш учун махсус “Мактабгача таълим” мобиль иловаси яратилиши керак. Мактабга борадиган фарзандларимизнинг фанларни ўзлаштириши, машғулотда бўлгани ёки бўлмаганлиги, ўзини тутиши каби маълумотлар ҳақида хабардор бўлиш учун “Мактаб” мобиль иловаси яратилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди”, - дейилади мурожаатда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео)
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди
Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади?
Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди
Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди”