06:58 / 27.02.2019
5 592

Captiva’ни тўхтатган йўл инспекторларини калтакланган муштумзўрлар қамалди

Captiva’ни тўхтатган йўл инспекторларини калтакланган муштумзўрлар қамалди
Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида 2018 йил 12 октябрь куни Captiva ҳайдовчисини тўхтатган инспекторлар сержант Р.Доллиев ва унга ёрдамга келган лейтенант Н.Ҳамидовлар ҳайдовчи ҳамда унинг яқин қариндошлари томонидан калтаклангани ҳақида хабар берилган эди. Ушбу ишни жорий йил 25 февраль куни Жиноят ишлари бўйича Қамаши туман суди кўриб чиқди.

Суд ҳукмида маълум қилинишича, 1991 йилда туғилган Captiva ҳайдовчиси Мурод Иралиев 2018 йил 12 октябрь куни туманнинг «Ўзбекистон» кўчасида ҳаракатланиб кетаётган пайти йўл ҳаракати хафсизлиги инспектори сержант Р.Доллиев томонидан тўхтатилган. Ҳайдовчи инспекторнинг хавфсизлик камари тақмаганлиги ва автомашинанинг ён ойналарига қора парда таққанлиги учун маъмурий баённома тузиб, автомобилни жарима майдончасига олиб бориши тўғрисидаги қонуний талабини бажармай, ЙПХ инспекторига қаршилик кўрсатган. Бу ҳам етмаганидек телефон орқали яқин қариндошлари — опаси Шарофат Иралиева, поччаси Ҳусниддин Тўхтаров ва қариндоши Фахриддин Эшназаровларни ёрдамга чақирган.

Вазият ёмонлашавергач, сержант Р.Доллиев ҳам 3-сафарбарлик гуруҳи командири, лейтенант Н.Ҳамидовни ёрдамга чақиради. Аммо Captiva ҳайдовчиси Мурод Иралиев ва унинг яқин қариндошлари йўл инспекторларига қаттиқ қаршилик кўрсатиб, уларга тегишли маъмурий баённомаларни олиб қўяди. Кийимларини йиртиб, пагонини ҳам юлиб олади. Ўзларига эса тан жароҳати етказади.

Судья Ф.Қамбарова раислигида ўтган суд мажлисида йўл инспекторларини калтаклаб, хизмат вазифасини ўташга халал берган қариндошлар айбдор деб топилди. Ҳайдовчи Мурод Иралиев Жиноят кодексининг 219-модданинг (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) 2-қисми, 227-модданинг (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш) 1-қисми билан айбдор деб топилиб, унга 4 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилган. Воқеа иштирокчилари Ҳусниддин Тўхтаровга 3 йил, Фахриддин Эшназаровга эса 2 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Судланувчи Шарофат Иралиевага эса 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси берилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Captiva’ни тўхтатган йўл инспекторларини калтакланган муштумзўрлар қамалди