11:03 / 28.02.2019
4 121

МИБ нафақат алимент ундирмоқда, балки оилаларни ҳам яраштириб қўймоқда

МИБ нафақат алимент ундирмоқда, балки оилаларни ҳам яраштириб қўймоқда
Тўрақўрғон туманидаги Каттақўрғонча маҳалласида яшовчи А.Усманов турмуш ўртоғи З.Тўрахўжаева билан арзимас сабаб туфайли ажрашиб кетган эди. Фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судининг 2015 йил 11 ноябрь кунги суд қарорига асосан бир нафар фарзанднинг моддий таъминоти учун алимент ундириш ҳам белгиланади.

Орадан вақт ўтиб, З.Тўрахўжаева моддий таъминотни вақтида ундириш бўйича Мажбурий ижро бюроси туман бўлимига мурожаат қилади. Шунда давлат ижрочиларининг улар билан ўтказган тушунтиришлари самара бериб, ярашишга аҳд қилинди ва Тўрақўрғонда дарз кетган оила қайта тикланди.

Умуман олганда, Мажбурий ижро бюроси туман бўлими ва ҳокимлик хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда айнан оилаларни яраштиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани кутилган натижа бермоқда.

Асосийси, Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси томонидан алимент билан боғлиқ суд ижро ҳужжатлари ижросини таъминлашда тизимли чора-тадбирлар кўрилмоқда. Бюронинг шаҳар ва туманлар бўлимлари томонидан маҳалла фуқаролар йиғинларида фаоллар иштирокида ажрашиб кетган оилалар билан ўтказилаётган тадбирларда алимент соҳасидаги қонунчиликка киритилган ўзгартиришлар ҳақида кенг тушунчалар берилиб келинмоқда.

Ўз ўрнида кенг жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликда ажрашиб кетган оилаларни яраштиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ҳамкорликдаги бу каби тадбирлар тизимли равишда давом эттириб келинмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ нафақат алимент ундирмоқда, балки оилаларни ҳам яраштириб қўймоқда