
Тошкентда Олий Мажлис Сенатининг ўн саккизинчи ялпи мажлиси ўз фаолиятини бошлади.
Кун тартибидан жамият ҳаётининг барча соҳасини изчил тараққий эттириш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини кафолатлаш, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини тубдан кучайтиришга қаратилган 20 дан ортиқ масалалар ўрин олган.
Шунингдек, сенаторлар Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг ҳамда адлия вазирининг ҳисобот ва ахборотларини эшитади. Қашқадарё вилояти ҳокими парламент вакилларига ҳудудларни ривожлантириш ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолияти ҳақидаги ҳисоботини тақдим этади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар