
Сурхондарё вилоятининг Термиз тумани ҳокимлиги биноси олдида эркак киши ўзига ўт қўйди, деб хабар бермоқда «Repost» нашри.
Маълум бўлишича, тадбиркор кредит ҳисобига қурилган кафе биносининг бузилишга тушганини эшитгач, бир неча ой давомида туман ҳокимлигига тушунтириш беришларини сўраб келган, аммо қабулга кира олмаган. Натижада жорий йил 24 февраль куни у ҳокимият биноси олдида ўзига ўт қўйган.
Бунинг оқибатида у турли даражадаги куйиш жароҳатлари билан туман шифохонасига ётқизилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар