
Тошкентда маст эркак «Қўйлиқ» бозори яқинидаги кўприкдан сакрашга уринди деб хабар берди Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.
«Бугун соат 18.45 да алкоголь ичимлик ичган маст эркак Тошкент ҳалқа автомобиль йўлида Бектемир тумани «Қўйлиқ» бозори яқинидаги кўприкка осилган. Уни Ички ишлар бўлими ходимлари ва фуқаролар қутқариб қолган», – дейди Тошкент шаҳар ИИББ.
Аниқланишича, эркак Жиззах вилоятидан келган 42 яшар Муратбек Э. экан. У тиббий муассасага олиб кетилган, у ерда биринчи ёрдам кўрсатилган ва психологлар билан суҳбат ўтказилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.