
Сурхондарё вилояти божхоначилари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари билан ҳамкорликда гиёҳванд моддаларнинг ғайриқонуний айланишига чек қўйишди, дея хабар қилди Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати.
Жарқўрғон туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида Х.А исмли шахс тумандаги ресторанларнинг биридан чиқиш вақтида тўхтатилиб холислар иштирокида текширувдан ўтказилди.
Натижада, унинг кийими чўнтагида икки дона гугурт қутисига солинган гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди. Экспертиза хулосасига кўра, ушбу гиёҳвандлик моддаси оғирлиги 6,70 граммни ташкил этувчи марихуана эканлиги маълум бўлди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар